Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгашининг ташаббуси билан жойларда туман, вилоят судларида “Устоз шогирд” анъанасини тиклаган ҳолда учрашувлар ташкил этилмоқда. Шундай учрашувлардан бири
25 октябрь куни Тошкент туманлараро иқтисодий судида бўлиб ўтди. Учрашувда Ўзбекистон Республикаси Конституциявий суди раиси М.Абдусаломов иштирок этиб, ҳозирги иқтисодий аввалги хўжалик судлари ташкил этилиши ҳамда ривожланиши билан боғлиқ воқеликлар ҳақида бугунги ёш кадрлар ва судьяларга сўзлаб берди.
704