eye
Конституциявий суд янгиликлари
Қозоғистон Республикаси халқаро кузатувчилар гуруҳи билан учрашув бўлиб ўтди
08 Июл
Ўзбекистон Республикаси Конституциявий судида 2023 йил 8 июль куни Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловида халқаро кузатувчилар сифатида иштирок этиш учун келган Қозоғистон Республикаси Ўзбек этномаданий маркази раиси Ф.Каратаев бошчилигидаги делегация аъзолари билан учрашув бўлиб ўтди.
Муносиб номзодга овоз бериш – муҳим танлов
07 Июл
Мамлакатимиз ижтимоий-сиёсий ҳаётида муҳим воқеа – 2023 йил 9 июль куни Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови бўлиб ўтади.
МДҲ Парламентлараро Aссамблеяси халқаро кузатувчилар гуруҳи билан учрашув бўлиб ўтди
07 Июл
Ўзбекистон Республикаси Конституциявий судида 2023 йил 7 июль куни Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловида халқаро кузатувчилар сифатида иштирок этиш учун мамлакатимизга келган Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги Парламентлараро Ассамблеяси (МДҲ ПА) Бош котиби Д.Кобицкий бошчилигидаги гуруҳ аъзолари билан учрашув бўлиб ўтди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови эркинлик ва қонунийлик принциплари асосида ўтади
06 Июл
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 128-моддаси ҳамда Ўзбекистон Республикасининг Сайлов кодексига мувофиқ жорий йилнинг 9 июль, якшанба куни муддатидан илгари Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови бўлиб ўтади. Ушбу сайловга жойларда кўрилган юксак даражадаги тайёргарлик ва сайловни демократик тарзда ташкил этишда мустақил сайлов органларининг қонун устуворлиги принципларига оғишмай риоя қилиши катта аҳамиятга эга бўлди.
Марказий Осиёда қонун устуворлиги дастурининг иккинчи минтақавий бошқарув қўмитаси йиғилиши бўлиб ўтди
01 Июл
2023 йилнинг 26-27 июнь кунлари Қозоғистоннинг Остона шаҳрида Европа Кенгаши ва Европа Иттифоқининг “Марказий Осиёда қонун устуворлиги” қўшма дастури Минтақавий бошқарув қўмитаси иккинчи йиғилиши ўтказилди.
Қирғизистон Республикаси Конституциясининг 30 йиллигига  бағишланган тадбирда Ўзбекистон Конституциявий суди делегацияси маъруза билан иштирок этди
21 Июн
2023 йилнинг 21 июнь куни Чўлпон-ота шаҳрида Қирғизистон Республикаси Конституциявий суди томонидан Қирғизистон Республикаси Конституциясининг 30 йиллигига бағишланган “Конституция – ҳуқуқий, демократик давлат барпо этиш асоси” деб номланган халқаро илмий-амалий конференция ўз ишини бошлади.
Индонезия Республикаси Конституциявий суди делегацияси  билан учрашув бўлиб ўтди
17 Июн
Ўзбекистон Республикаси Конституциявий судида 2023 йил 16 июнда Индонезия Республикаси Конституциявий суди делегацияси билан учрашув бўлиб ўтди.
Хатолик ҳақида маъмуриятга хабар бериш