eye
Конституциявий суд янгиликлари
АСОСИЙ ҚОНУННИНГ ҲАЁТИЙ ЙЎЛИ ВА ИНСОН ҚАДРИ
08 Дек
Ўзбекистонда кўп байрамлар нишонланади, лекин уларнинг ичида мамлакатимизни суверен, мустақил эканининг ифодаси бўлган, давлатчилик қуришда муҳим аҳамият касб этгани булар – Мустақиллик байрами ваКонституция қабул қилинган кун ҳисобланади.
Оммавийахборот воситалари вакиллари билан учрашиб  ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди
31 Окт
Жорий йил 28 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги билан ҳамкорликда ташкил этилган ўқув семинарда Ўзбекистон Республикаси Конституциявий суди раиси М.Абдусаломов суд-ҳуқуқ тизимига ихтисослашганоммавий ахборот воситалари ходимлари билан учрашди.
Ўзбекистон Жамоат хавфсизлиги университетида конституциявий ислоҳотлар мазмун ва моҳияти фикрлашилди
27 Окт
Жорий йил 26 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Жамоат хавфсизлиги университетида“Ўзбекистонда Конституциявий ислоҳотлар – халқчил, адолатпарвар давлат барпо қилиш йўлида” номли халқаро илмий-амалий конференция ташкил этилди.
АМАЛИЁТ,ИЛМ ВА ИЗЛАНИШ ДОИМО  БИРГА БЎЛИШИ КЕРАК
26 Окт
Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгашининг ташаббуси билан жойларда туман, вилоят судларида “Устоз шогирд” анъанасини тиклаган ҳолда учрашувлар ташкил этилмоқда. Шундай учрашувлардан бири 25 октябрь куни Тошкент туманлараро иқтисодий судида бўлиб ўтди. Учрашувда Ўзбекистон Республикаси Конституциявий суди раиси М.Абдусаломов иштирок этиб, ҳозирги иқтисодий аввалги хўжалик судлари ташкил этилиши ҳамда ривожланиши билан боғлиқ воқеликлар ҳақида бугунги ёш кадрлар ва судьяларга сўзлаб берди.
ДУНЁ КОНСТИТУЦИЯВИЙ СУДЛАРИ КОНГРЕССИДА  ТИНЧЛИК ВА  КОНСТИТУЦИЯВИЙ ОДИЛ СУДЛОВ МАВЗУСИ  МУҲОКАМА ҚИЛИНДИ
14 Окт
Индонезия Республикаси Конституциявий судининг таклифига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Конституциявий судининг раиси М.Абдусаломов раҳбарлигидаги делегация жорий йилнинг 4-7 октябрь кунлари Индонезия Республикасининг Бали шаҳрида бўлиб ўтган “Конституциявий одил судлов ва тинчлик” мавзусидаги Конституциявий одил судлов бўйича 5-Бутунжаҳон Конгрессида иштирок этди.
Асосий ҳуқуқ ва эркинликларни ҳимоя қилишда Конституциянинг талқини бўйича хорижий тажриба
23 Сен
Туркия Республикаси Конституциявий судининг таклифига асосан 2022 йил 21-22 сентябрь кунлари Ўзбекистон Республикаси Конституциявий суди катта экспертлари К.Хамидова ва Ш.Мажидов Анқара шаҳрида ўтказилган “Асосий ҳуқуқ ва эркинликларни ҳимоя қилишда Конституциянинг талқини” мавзусидаги 10-ёзги мактаб дастурида онлайн иштирок этди.
Мақсад – суд тизимини мустаҳкамлашда  ҳамкорликни кучайтириш
14 Сен
2022 йилнинг 13 сентябрь куни Тошкентдаги “Central Palace”меҳмонхонасининг мажлислар залида Ўзбекистон Республикаси Конституциявий суди вакилларини АҚШ Халқаро тараққиёт агентлигининг (USAID) “Суд-ҳуқуқ тизимини мустаҳкамлаш” (JSSA)лойиҳаси доирасида Ўзбекистонда бўлиб турган Жорж Вашингтон номидаги университети профессорлари М.Рассел-Эйнхорн ва Р.Робертслар билан учрашув бўлиб ўтди.
Табрик
31 Авг
Ўзбекистон Республикаси Конституциявий суди ТАБРИГИ
КОНСТИТУЦИЯВИЙ НАЗОРАТ ЭВОЛЮЦИЯСИ ВА РИВОЖЛАНИШ БОСҚИЧЛАРИ
30 Авг
2022 йил 26 август куни Нур-Султон ва Олма-ота шаҳарларида Қозоғистон Республикаси Конституцияси куни муносабати билан ташкил этилган “Давлат ва жамият ўзгариши шароитида конституциявий назорат эволюцияси” халқаро давра суҳбати бўлиб ўтди.
                                                                                                Қ У Т Л О В
30 Авг
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг ўттиз бир йиллиги муносабати билан ҳарбий хизматчилар ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида”ги Фармони эълон қилинди.
Ўзбекистон Республикаси Конституциявий суди делегацияси   Осиё  конституциявий  судлари ва унга тенглаштирилган  институтлари ассоциацияси V Конгрессида иштирок этди
25 Авг
Конституциявий суди раисининг ўринбосари А.Ғафуров бошчилигидаги делегация 18-20август кунлари Мўғулистон Республикаси пойтахти Улан-Батор шаҳрида Осиё конституциявий судлари ва унга тенглаштирилган институтлари ассоциациясининг “Осиёда конституциявий одил судлов соҳасидаги сўнгги ўзгаришлар” мавзусидаги V Конгрессида иштирок этди. Конгресида Ассоциацияга аъзо 20 мамлакатидан келган конституциявий назорат органлари раҳбарлари ва ходимлари, халқаро ташкилотлар вакиллари (100 киши) гибрид форматда (онлайн ва офлайн) иштирок этди.
Хатолик ҳақида маъмуриятга хабар бериш